
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида “Янги аср истеъдодлари – 2016” Республика талабалар кўрик-танлови ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон
Бадиий академияси, «Ҳунарманд» уюшмаси вилоят бошқармаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида
ташкил этилган тадбирда архитектура ва қурилиш соҳаси учун кадрлар
тайёрлайдиган олий ўқув юртларининг 150 талабаси ўзининг
Иштирокчилар “Энг яхши тасвирий санъат асари”, “Энг яхши амалий санъат асари”, “Энг яхши архитектуравий лойиҳа ва макет”, “Энг яхши дизайн лойиҳа ва макет”, “Энг яхши муҳандислик лойиҳаси ва ишланмаси”, “Энг яхши қурилиш материаллари ва технологиялари” йўналишлари бўйича ўзаро беллашди. Тақдим этилган ижодий ишларни баҳолашда макет ва лойиҳанинг янгилиги, долзарблиги, уларда миллийлик ва замонавийликнинг уйғунлашуви, қулайлигига алоҳида эътибор қаратилди.
“Энг яхши амалий санъат асари” йўналишида I даражали диплом билан тақдирланган Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти талабаси Р.Гулмирзаевнинг “Афросиёб”, “Энг яхши дизайн лойиҳа ва макет” йўналиши бўйича А.Нортоеванинг “Қор маликаси саройи” (Болалар маркази) номли лойиҳа ва ишланмалари, шунингдек, Тошкент, Наманган, Жиззах, Нукус шаҳарларидаги олий ўқув юртлари талабаларининг ижодий ишлари ҳакамлар ҳайъати, мутахассислар ва мухлислар эътирофига сазовор бўлди.
М.Ибрагимова
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.