Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Ёш авлод камолоти йўлида

Ёш авлод камолоти йўлида

Халқ таълими ходимларининг анъанавий август кенгаши бўлиб ўтди.

Унда сўз олганлар "Таълим тўғрисида"ги Қонун ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ижросини таъминлаш мақсадида таълим тизимида вилоятда ўтган ўқув йилида амалга оширилган ишларга тўхталдилар

Қайд этилганидек, бугунги кунда таълим муассасаларида ёшларни маънавий юксак, баркамол инсонлар қилиб тарбиялашга қаратилаётган эътибор турли республика ва халқаро танловларда ўз самарасини кўрсатмоқда. Хусусан, ўтган ўқув йилида "Энг обод таълим муассасаси" республика кўрик-танловида Самарқанд туманидаги 16-умумтаълим мактаби ҳамда "Энг обод мактабгача таълим муассасаси" республика кўрик-танловида Жомбой туманидаги 23-МТМ биринчи ўринни эгаллади.

“Ҳуқуқ билимдонлари”, “Конституция – бахтимиз пойдевори”, “Китобхон мактаб” республика кўрик-танловларида ҳам вилоятимиз вакиллари республикада биринчи бўлишди. Шунингдек, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг 72 нафар, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг 12 нафар тарбияланувчилари халқаро спорт мусобақалари ва кўрик-танловларда совриндор бўлдилар.

Анжуман қатнашчилари таълим муассасаларига узлуксиз методик хизмат кўрсатиш самарадорлигини кучайтириш ва натижавийлигини таъминлаш, МТМларда ташкил этилган қисқа муддатли гуруҳлар фаолиятини такомиллаштириш орқали болаларни мактаб таълимига тайёрлаш сифатини яхшилаш, болалар мусиқа ва санъат мактаблари қамров фоизини ошириш ҳамда мазкур ўқув йилида таълим жараёнида ахборот-коммуникация, мультимедиа воситалари ҳамда электрон дарсликлардан самарали фойдаланиш ҳақида фикр билдирдилар.

Август кенгашида ўтган ўқув йилида яхши кўрсаткичга эришган ўқитувчи ва мураббийларга вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ қимматбаҳо совға берилиши баробарида янги ўқув йилида амалга оширилиши лозим бўлган масалалар ҳам таҳлил этилди.

Тадбирда вилоят ҳокими З.Мирзаев халқ таълими ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида сўз юритди.


Охирги ўзгариш: 31/08/2016 19:22.   Кўрилганлиги: 937
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/yosh

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг