Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЙЎҚЛОВДАН КЎНГИЛЛАР ШОД

ЙЎҚЛОВДАН КЎНГИЛЛАР ШОД

Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фронт ортида Ватанимиз равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилган фахрийларга юксак ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиб, улар ҳолидан хабар олинмоқда.

Байрам арафасида вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хонадонларига йўқлов тадбирлари уюштирилмоқда. Байрам тилаклари билдирилмоқда. Шундай тадбирлардан бири бугун вилоятимизнинг маркази Самарқанд шаҳрида ўтказилди. 

Кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда 7 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хонадонларига ташриф буюрилди. Шахсан фахрийларимиз Жума Ҳасанов, Сеит Асанов, Григорий Токарев, Сабо Тўрақулов, Демид Борункин, Ильяз Булатов ва Фазлиддин Аслиддинов боболар номига муҳтарам Президентимиз томонидан юборилган табрикнома ўқиб эшиттирилди, совға, бир йўла тўланадиган мукофот пули ва ҳокимликларнинг қимматбаҳо совғалари тантанали равишда топширилди.

Байрам тантаналари вилоятимиз бўйлаб давом этмоқда.


Киритилган вақти: 06/05/2019 09:01.   Кўрилганлиги: 1109
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/yoqlovdan-kongillar-shod

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.