Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда унга дахлдор ҳайдовчилар қуйидагиларни бажаришлари шарт

Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда унга дахлдор ҳайдовчилар қуйидагиларни бажаришлари шарт

- транспортни тўхтатиши, авария ишораларини ёқиши ва авария сабабли тўхташ белгисини ўрнатиши, транспортни ва ҳодисага дахлдор буюмларни жойидан қўзғатмаслиги;

- шикастланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш чораларини кўриши;

- тез тиббий ёрдам ва фавқулодда қутқарув хизматларини чақириши;

- шошилинч ҳолларда шикастланганларни яқиндаги шифохонага бошқа транспортда жўнатиши, бунинг имкони бўлмаганда ўз транспортида олиб бориш ва ҳодиса рўй берган жойга қайтиб келиши;

- бошқа транспортларнинг ҳаракатига тўсқинлик қилса қатнов қисмини бўшатиши;

- ҳодиса ҳақида ички ишлар органларига хабар бериши, гувоҳларнинг исм-шарифини ва яшаш манзилини ёзиб олиб, ички ишлар ходимларининг келишини кутиши.


Киритилган вақти: 14/06/2019 08:52.   Кўрилганлиги: 784
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/yol-transport-hodisasi-sodir-bolganda-unga-daxldor-haydovchilar-quyidagilarni-bajarishlari-shart

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 10

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.