Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЁДДАН ЧИҚМАС ЖАСОРАТ

ЁДДАН ЧИҚМАС ЖАСОРАТ

Ватан учун қилинган меҳнат, жасорат асло унутилмайди. Юрт ҳимояси йўлида фидоийлик кўрсатган кишилар номи халқимизнинг тилида, дилида мангу яшайди.

Жомбой туманининг Ширинкент маҳалласида туғилиб, вояга етган ҳарбий хизматчи Муроджон Тожиев бундан уч йил муқаддам ўз хизмат вазифасини бажараётган чоғда қаҳрамонларча ҳалок бўлган эди. Бурчига сўнгги дамгача содиқ қолган йигит давлатимизнинг “Жасорат” медали билан тақдирланди. Ўтган йили эса унинг оиласига ҳукуматимиз томонидан замонавий лойиҳа асосида қурилган намунавий уйлардан бири туфҳа этилди.

Қуролли Кучлар сафида шартнома асосида хизматини ўтаётган тайлоқлик Акмал Мирзааҳмедов ҳам қасамёди ва хизмат бурчига сўнгги нафасигача содиқ қолди. Кўп йиллардан буён бу йигитнинг матонати ва қатъияти эътироф этиб келинади.

Хотира ва қадрлаш куни олдидан Республика касаба уюшмалари вакиллари бу қаҳрамонликларни яна бир бор эътироф этишди. Жасур аскарлар хонадонида бўлган Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси Танзила Норбоева фидойи ўғлонлар матонати ва жасоратини ёдга олиб, уларнинг турмуш ўртоқларига касаба уюшмалари томонидан ажратилган мукофотларни топширди.

*  *  *

“Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури ижросини таъминлаш, “Касаба уюшмалари – фахрийларга” акцияси доирасида қатор тадбирлар ташкил этилмоқда. Вилоятдаги 296 нафар уруш фахрийларига, шунингдек, хизмат бурчини ўташ чоғида ҳалок бўлган 23 нафар ҳарбий хизматчилар оилаларига кенгаш томонидан ажратилган мукофотлар етказиб берилди.

Республика Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши аъзолари Самарқанд шаҳрида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари хонадонларида ҳам бўлиб, улар билан дилдан суҳбатлашдилар.

Шунингдек, Ургут туманидаги “Мурувват” уйига касаба уюшмалари томонидан ажратилган компьютер жамланмасини топширди.

Н.Абдувоҳидов


Киритилган вақти: 07/05/2015 17:11.   Кўрилганлиги: 1508
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/yoddan-chiqmas-jasorat

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.