Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЙИРИК МИҚДОРДАГИ ГИЁҲВАНД МОДДАЛАР САВДОСИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ

ЙИРИК МИҚДОРДАГИ ГИЁҲВАНД МОДДАЛАР САВДОСИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ

Самарқанд вилояти ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан Ургут тумани “Камардон” МФЙ ҳудудида 9 март куни ўтказилган “назорат тартибида гиёҳвандлик моддасини харид қилиш” кенг қамровли тезкор операцияси натижасида

Тожикистон Республикаси фуқароси У.А. исмли шахс 1 кг 500 грамм “опий” наркотик воситасини 13.500 АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтида ушланган. Мазкур наркотик воситани У.А. билан биргаликда ўтказишга келган таниши - Ш.С.нинг Тайлоқ туманидаги яшаш уйида тинтув ўтказилган вақтда, унинг хонадонидаги молхонаси ичидаги сомон тагидан 12 кг 446 грамм “опий” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, холислар иштирокида далилий ашё сифатида олинган.

Олиб борилган қўшимча тезкор суриштирув тезкор тадбирлар натижасида Тожикистон Республикаси фуқароси У.А. ҳамда унинг шериги Ш.С.нинг А.А. ҳамда Ш.Ш. каби жиноий шериклари зудлик билан аниқланиб, улардан бирининг яшаш уйида кўмиб қўйилган 2 кг 550 грамм героин ва 8 кг 790 грамм опий гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинган. Иккинчисининг уйидан эса 1 кг 200 грамм опий ҳамда 83 грамм героин воситалари ҳужжатлаштириб олинган.

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 7 нафар шахсдан жами 2 килограмм 633 грамм героин ва 24 килограммдан зиёд опий (қорадори) гиёҳвандлик воситалари олиниб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Киритилган вақти: 14/03/2019 20:08.   Кўрилганлиги: 928
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/yirik-miqdordagi-giyohvand-moddalar-savdosiga-chek-qoyildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.