Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ ЖУРНАЛИСТИ” ВИЛОЯТ ТАНЛОВИГА МАРҲАМАТ!

“ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ ЖУРНАЛИСТИ” ВИЛОЯТ ТАНЛОВИГА МАРҲАМАТ!

Вилоят ҳокимлиги ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими “Йилнинг энг фаол журналисти” вилоят танловини эълон қилади.

Унда телевидение, радио, матбуот, фотожурналистика йўналишларидаги ижодий ишлар қабул қилинади.

Танлов талаблари қуйидагича:

– мустақиллик йилларида вилоятимизда амалга оширилган улкан яратувчанлик ишлари ҳамда йил дастурлари билан боғлиқ жараёнларни кенг ёритиб бориш;

– ёритилаётган мавзуга чуқур ёндашиш, ҳаққоний таҳлил қилиш, мустақил журналистик фикр юритиш, воқеа-ҳодисаларга холис фикр билдириш ва жамоатчилик фикрини уйғотишга интилиш;

– ижодий иқтидорини мақола, кўрсатув, эшиттириш ва фотолавҳаларда намоён қилиш;

– Ватан, халқ, жамият манфаатлари йўлида фидойилик кўрсатиб, меҳнат қилаётган замондошларимизнинг сиймосини яратиш.

Номзодлар 2017 йил 1 июнидан 2018 йилнинг 1 июнига қадар оммавий ахборот воситаларида берилган ижодий ишларини жорий йилнинг 15 июнигача ўзлари ишлаётган иш жойи тавсияси билан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлимига муаллифнинг иш жойи, телефони, манзили ҳақидаги маълумотлар ва паспорт нусхаси илова қилинган ҳолда тақдим этиши лозим.

Танлов ғолиблари вилоят ҳокимлиги ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлимининг диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.

Ғолиблар 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида эълон қилинади.

 

Мурожаат учун манзил: Самарқанд шаҳри, Улуғ Турсунов кўчаси, 80-уй. Вилоят Матбуот уйи. Тел.: 233-91-69, 233-91-51.


Охирги ўзгариш: 28/05/2018 16:26.   Кўрилганлиги: 135
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/yilning-eng-faol-jurnalisti-viloyat-tanloviga-marhamat

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг