
Вилоят мудофаа ишлари бошқармаси йиғин пунктида муддатли ҳарбий хизматга чақирилган йигитларни кузатиш маросими бўлиб ўтди.
Ҳарбий хизматчилар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, чақирилувчиларнинг ота-оналари иштирок этган тадбирда вилоят мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б.Атабаев ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида миллий армиямизни шакллантириш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида ҳар томонлама пухта ташкил этилган, тезкор ва ҳаракатчан, замонавий қурол-яроғ ҳамда техника билан таъминланган Қуролли Кучлар барпо этилганини таъкидлашди.
Армия ёш авлод учун ҳақиқий мардлик ва мустаҳкам ирода, юксак ватанпарварлик туйғусини тарбиялайдиган ҳаёт мактабига айлангани эътироф этилди.
Тадбир давомида хизматга отланган йигитларга “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими томонидан эсдалик совғалари ҳамда аскарлар учун йўриқномалар тарқатилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.