Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЙИГИТЛАР ҲАРБИЙ ХИЗМАТДАН ҚАЙТМОҚДА

ЙИГИТЛАР ҲАРБИЙ ХИЗМАТДАН ҚАЙТМОҚДА

Самарқанд темир йўл вокзалида республикамиз Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, вилоят мудофаа ишлари бошқармаси вакиллари ҳамда аскарларнинг ота-оналари иштирокида ўтган тадбирда сўз олганлар мамлакатимиз ҳарбий соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, аскарларни жисмоний ва маънавий баркамол, интеллектуал етук, мустаҳкам эътиқодли қилиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлашди.

– Муддатли ҳарбий хизматни ўташ мобайнида мамлакатимиз хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлашга қодир миллий армиямиз ҳамда ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг мустаҳкам ва ишончли тизими яратилганига гувоҳ бўлдик, – дейди пайариқлик аскар Шерали Худойбердиев. – Жумладан, ҳарбий тузилмаларимиз замонавий техника, қурол-яроғ ва етук мутахассислар билан таъминланиб, қисмларда соғлом муҳит яратилган. Эл-юрт олдидаги муқаддас бурчимни адо этиш билан биргаликда билимим, намунали хулқим ва албатта, жанговар тайёргарлигимни намоён этиб, олий ўқув юртларига кириш учун бериладиган имтиёзли йўлланмани қўлга киритиб қайтяпман. 


Киритилган вақти: 19/02/2016 18:08.   Кўрилганлиги: 514
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/yigitlar-harbiy-xizmatdan-qaytmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг