
Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаси (санъат йўналиши бўйича)
Раъно Қўшработ туманидаги қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежининг 3-босқичида ўқийди.
1999 йил 6 февраль куни Қўшработ туманида туғилган.
Раъно Яхшиликова тасвирий санъат билан шуғулланиб келмоқда. У тиришқоқлиги, уддабуронлиги ва билимдонлиги билан тенгқурлари ўртасида алоҳида ҳурмат қозонган.
2015 йилда “Юксак маънавиятли авлод” Республика фестивалининг вилоят босқичида “Ўз асарида миллийликни акс эттирган рассом” номинацияси бўйича 3-ўринни эгаллаган.
2016 йилда халқаро ОИТСга қарши курашиш куни муносабати билан ўтказилган кўрик-танловда 1-ўрин;
Эрон Ислом Республикасида ташкил этилган халқаро танловда “Сув” номинацияси бўйича бош соврин;
Руминияда бўлиб ўтган “Голести” 6-халқаро танловида “Сўзаначи қизлар” номли расми билан 1-ўрин;
Россия Федерациясида ўтказилган “Менинг кичик Ватаним” 2-халқаро танловида 2-ўрин;
Колумбия Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси томонидан ўтказилган “Колумбия ва Россия халқаро дўстлик алоқалари” 3-халқаро танловида “Россия мусиқачилари Колумбия миллий байрамида” номли расми учун 3-ўрин;
Россия Федерацияси Москва шаҳрида ўтказилган ёнғиндан сақланиш бўйича 8-халқаро танловида “Итнинг қаҳрамонлиги” номли расми учун 3-ўрин;
Россия Федерациясидаги Вьетнам-Россия дўстлик жамияти томонидан ўтказилган “Мен Вьетнамни чизаман, мен Россияни чизаман” 2-халқаро танловида “Аждодлар дўстлиги” номли расми учун диплом;
Россия Федерациясида ўтказилган “Йўл ҳаракати хавфсизлиги” 3-халқаро карикатурачилар халқаро танловида “Хавфсизлик камари”, “Йўлдаги ҳийлалар” карикатуралари учун сертификат;
Россия Федерациясида ўтказилган “А.С.Пушкин болалар расмларида” 12-халқаро танловида “А.С.Пушкин шеър ёзаяпти”, “А.С.Пушкин энагаси эртаклари” номли расмлари учун диплом;
Россия Федерациясида ўтказилган “Менинг кичик Ватаним” 2-халқаро танловида “Иссиқ нон” расми учун сертификат билан мукофотланган.
2017йилда Россия Федерацияси Истра шаҳрида “Право мира” маркази томонидан ўтказилган “Дорого мира” халқаро фестивалида “Аждодлар дўстлиги” расми учун;
Россия Федерациясида ўтказилган “Жаҳон халқ эртаклари” 5-халқаро танловида иштироки учун махсус диплом билан тақдирланган.
Россия Федерацияси Красноярск шаҳрида ўтказилган “Ватанимнинг қиёфаси” 4-халқаро танловида 1-ўринни, Ясная Полянадаги Л.Н.Тольстойнинг музей-қўриқхонаси томонидан ўтказилган “Табиатни асранг!” халқаро болалар расм-плакатлари танловида 1-ўринни, Россия Федерациясида ўтказилган “Жаҳон халқлари эртаклари” 5-Халқаро танловида 1-ўринни, рус халқ эртагига ишлаган “Кулмайдиган малика” иллюстрацияси учун 2-ўринни, Самара вилояти “Болалар кутубхонаси” томонидан ўтказилган “Китоб илҳомлантиради” 11-Ёш иллюстрациячилар халқаро танловида 3-ўрин билан мукофотланган.
Белорусия Республикасининг Минск шаҳрида ўтказилган “Мир с мечтой” халқаро танловида, шунингдек, Болгарияда ташкил этилган “Нова загора” танловида мутлақ ғолиб бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.