Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЯШАШ УЙИДА ФОҲИШАХОНА ОЧГАН ШАХС ФОШ ЭТИЛДИ

ЯШАШ УЙИДА ФОҲИШАХОНА ОЧГАН ШАХС ФОШ ЭТИЛДИ

Самарқанд вилояти ИИБ транспортда ЖХТ бўлимига Жомбой тумани Наймантепа маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Р.Р. ариза билан мурожаат қилиб, унда Самарқанд шаҳар Чўпонота массиви 28-уйда яшовчи “Шодиқул” исмли шахс, ўз яшаш уйида пул эвазига фуқароларга жинсий алоқа қилиш учун шароит яратиб бераётганлигини маълум қилган ҳамда қонуний чора кўришликни сўраган.

Ушбу мурожаат асосида бўлинма ходимлари томонидан 2019 йил 16 февраль куни ўтказилган тадбир давомида Самарқанд шаҳар Чўпонота массиви 28-уйда яшовчи, 1962 йилда туғилган Ш.Ғ. ушбу манзилда жойлашган яшаш уйида тадбирга жалб қилинган “Р.Р.” ва “Х.М.”ларга жинсий алоқа қилишлари учун уйидан алоҳида хона ажратиб бериб, шарт-шароит яратгани учун 20 минг сўм пул олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

2019 йил 23 февраль куни Самарқанд вилояти ИИБ транспортда ЖХТБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан тўпланган ҳужжатлар бўйича жиноят кодексининг тегишли моддалари билан фуқаро Ш.Ғ.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Фуқаро Ш.Ғ. тилхат орқали очиқда қолдирилган.


Киритилган вақти: 25/02/2019 17:33.   Кўрилганлиги: 1118
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/yashash-uyida-fohishaxona-ochgan-shaxs-fosh-etildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.