
Самарқанд шаҳрида X инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ҳудудий ярмаркаси бўлиб ўтди.
Ярмарканинг очилиш маросимида сўз олган Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ижро аппарати раҳбари О.Парпиев, вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Худойбердиев кўргазмада намойиш этилаётган саноат, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, фармацевтика ва информацион технологиялар, фан ва таълим соҳаларидаги ғоялар, лойиҳалар иқтисодиётимизни модернизациялаш, фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини ҳамда илмий маҳсулотларни яратишда ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади.
Кўргазмада 30 га ортиқ муассасалар - Ўзбекистон Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари тасарруфидаги илмий-тадқиқот марказлари, тажриба конструкторлик ташкилотлари ҳамда Самарқанд, Тошкент, Қашқадарё, Бухоро вилоятлари олий ўқув юртлари олимлари, мутахассислар ўзларининг 150 га яқин инновацион маҳсулотлари билан қатнашди. Улар вилоятимиздаги деҳқонлар, фермерлар, саноат, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари ходимларига ўзларининг жаҳон андазаларига мос, юқори самарали қурилиш материаллари, техник қурилмалар, препаратлар ва бошқа илмий технологик маҳсулотларини тақдим қилдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.