Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЯРМАРКА ИШТИРОКЧИЛАРИ – САМАРҚАНДДА

ЯРМАРКА ИШТИРОКЧИЛАРИ – САМАРҚАНДДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 1 июндаги қарори асосида ташкил этилган I Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси иштирокчиларининг бир гуруҳи тадбир доирасида Самарқандга ташриф буюрди. 

Меҳмонлар вилоятимиздаги мева-сабзавотни қайта ишлаш корхоналари, агрофирмалар ва фермер хўжаликлари фаолияти билан танишди. Интенсив боғдорчиликни ривожлантириш, маҳсулотларни махсус омборларда сақлаш ва истеъмолчиларга сифатли етказиб бериш юзасидан олиб борилаётган ишлар, бу борадаги тажриба ва амалиёт хорижлик мутахассисларда катта таассурот қолдирди.

Бугунги кунда Самарқанд вилоятида етиштирилаётган мева-сабзавот, полиз, узум ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ички эҳтиёжни тўла қондириб, дунёнинг қирққа яқин давлатига экспорт қилинмоқда. Бунда, айниқса, мева-сабзавот етиштиришга ихтисослашган Булунғур, Жомбой, Самарқанд, Тайлоқ ва Ургут туманларида ке­йинги йилларда йирик лойиҳаларнинг амалга оширилаётгани муҳим омил бўлмоқда.

– Ярмарка давомида Ўзбекистонда мева-сабзавот етиштириш, боғдорчилик соҳасида бой тажриба тўплангани, аграр тармоқ бугунги кун талабидан келиб чиқиб ривожланиб бораётганига гувоҳ бўлдик, – дейди Россия Федерацияси Сахалин области қишлоқ хўжалик, савдо ва озиқ-овқат вазири ўринбосари Наталья Розанова. – Тошкентдаги кўргазмаларда самарқандлик фермерлар, ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишган бўлсак-да бугун бевосита уларнинг иш жараёнини кузатиш имкониятига эга бўлдик. Юртингизда етиштирилган маҳсулотларга бизнинг вилоятимизда ҳам талаб жуда катта. Мазкур ярмарка бу борада ҳамкорлик алоқаларимизни янада кенгайтиришга хизмат қилиши шубҳасиз.

Меҳмонлар Самарқанддаги тарихий обидалар, диққатга сазовор жойларда бўлиб, буюк аждодларимиздан мерос объектларни асраб-авайлашга юксак эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Ў.Худойбердиев


Киритилган вақти: 16/07/2016 17:59.   Кўрилганлиги: 643
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/yarmarka-ishtirokchilari-samarqandda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 3

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг