Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЯПОНИЯНИНГ “VENTFORET KOFU” ВА САМАРҚАНДНИНГ “ДИНАМО” КЛУБИ ЎРТАСИДА ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛИШИ КУТИЛМОҚДА

ЯПОНИЯНИНГ “VENTFORET KOFU” ВА САМАРҚАНДНИНГ “ДИНАМО” КЛУБИ ЎРТАСИДА ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛИШИ КУТИЛМОҚДА

Самарқандга Япониянинг "IDEABOX” компанияси директори Tomoxito Xirasava бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Ташриф дастури доирасида вилоят ҳокимлигининг туризмни ривожлантириш департаментида музокара олиб борилди.

Музокарада вилоят туризмни ривожлантириш департаменти ҳамда жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси вакиллари иштирок этишди.

Музокарада япониянинг Yamanashi префектураси Kofu шаҳрининг “Ventforet Kofu” ва вилоятимизнинг “Динамо” клуби ўсмирлар футбол жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувини ўтказиш масалалари муҳокама этилди.

Ўртоқлик учрашуви жорий йилнинг 3 апрель куни “Динамо” стадионида ўтказилиши режалаштирилмоқда. Ушбу тадбир вилоятимизда спорт туризмини ва ёшлар ўртасида спортни ривожлантиришда ижобий рол ўйнайди.


Киритилган вақти: 01/03/2019 18:03.   Кўрилганлиги: 489
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/yaponiyaning-ventforet-kofu-va-samarqandning-dinamo-klubi-ortasida-ortoqlik-uchrashuvi-otkazilishi-kutilmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.