Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЯПОНИЯЛИК ОЛИМЛАР САМАРҚАНДДА

ЯПОНИЯЛИК ОЛИМЛАР САМАРҚАНДДА

Юртимизга меҳмон бўлиб турган Япониянинг Нагоя университети Президенти Мацуо Сейити раҳбарлигидаги делегация Самарқанд шаҳрига келди.

Нобель мукофоти лауреати Рёдзи Ноёри ва яна бир қатор дунёга машҳур олимлар Самарқанд билан танишувни Соҳибқирон Амир Темур мақбарасини зиёрат қилиш билан бошладилар.

Меҳмонларга буюк жаҳонгирнинг Шарқда қудратли давлатга асос солиб, юритган адолатли, халқпарвар сиёсати, минтақа илм-фани ва  маданияти ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси, бунёдкорлик ишлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Регистон майдонидаги уч маҳобатли мадраса ва уларнинг яратилиш тарихи, бу ерда намойиш этилган миллий ҳунармандлик маҳсулотлари ҳам япониялик олимларда катта қизиқиш уйғотди.

– Самарқандга биринчи келишимданоқ бу шаҳар менга ўзининг бой ўтмиши, тарихий обидалари, гўзал табиати ва самимий одамлари билан манзур бўлди, – дейди Нагоя университети Президенти Мацуо Сейити. – Бу заминнинг азалдан цивилизация маркази сифатида шуҳрат топиши бежиз эмас экан. Аждодларингизнинг бой маънавий мероси, бугунги бунёдкорлик ишлари ва ёшларнинг илм эгаллаши учун давлат томонидан яратилаётган имкониятлар ота-боболарингиз анъаналари давом этаётганидан далолат беради.

Делегация аъзолари Бибихоним масжиди, Мирзо Улуғбек расадхонаси ва бошқа тарихий-маданий ёдгорликлар билан ҳам танишди.

ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Охирги ўзгариш: 05/09/2018 12:43.   Кўрилганлиги: 136
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/yaponiyalik-olimlar-samarqandda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг