Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЯПОН САЙЁҲЛАРИ ЧАРТЕР РЕЙСДА КЕЛДИ

ЯПОН САЙЁҲЛАРИ ЧАРТЕР РЕЙСДА КЕЛДИ

Чартер рейс билан юртимизга ташриф буюрган япониялик сайёҳлар Самарқанд халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, мамлакатимизнинг Япониядаги элчихонаси ҳамда вилоят ҳокимлиги томонидан Япония Халқаро туристик ассоциацияси билан ҳамкорликда жорий йилда ҳам Кунчиқар юрт фуқароларининг тўғридан-тўғри парвозлар орқали Ўзбекистонга саёҳати йўлга қўйилди.

2017 йилда ўнта чартер рейс орқали Япония фуқароларининг юртимизга саёҳати уюштирилган бўлса, бу йил қатновлар сонини 15 тага етказиш кўзда тутилган. Ушбу саёҳатларда 3000 га яқин японияликнинг юртимизга келиши кутилмоқда.

Сайёҳлар бир ҳафта давомида Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкент шаҳарларида бўлиб, тарихий-маданий ёдгорликлар, миллий анъана ва қадриятларимиз билан танишади. Бу йил сайёҳлик йўналишлари ва дастурларини меҳмонларнинг талаб ва истаклари асосида, уларнинг қизиқишларига қараб ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Сайёҳлар учун эртага кечки дастурда Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида маҳаллий уста-ҳунармандлар томонидан тайёрланган маҳсулотлар, миллий либослар намойиши, фольклор жамоалари чиқишлари ҳамда 3D шоу томошаси режалаштирилган.


Охирги ўзгариш: 07/04/2018 09:16.   Кўрилганлиги: 819
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/yapon-sayyohlari-charter-reysda-keldi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.