Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Янги йилга янги уйлар туҳфа қилинди

Янги йилга янги уйлар туҳфа қилинди

Самарқанд вилоятида жорий йилда ана шу мақсадда 142 нафар кам таьминланган, ўзгалар ёрдамига мухтож фуқароларимизга 


уй-жойларнинг бошланғич бадал тўловларини хомийлик маблағлари ва бошқа манбалар хисобидан тўлаб берилди. Шуниси қувончлики, мустақиллигимизнинг 26 йиллиги байрамида 50 нафар кам таьминланган ҳамда ўзгалар кўмагига мухтож кишилар ана шундай имкониятга эга бўлишди.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналиши бўйича ишлаб чиқилган “Ҳаракатлар стратегияси” да аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш масаласи энг устувор вазифаларидан бири сифатида белгиланганлигини инобатга олиб, Давлат дастурига асосан 2017 йил давомида Самарқанд вилоятида жами 2 минга яқин намунавий лойиҳалар асосидаги арзон уй-жойлар барпо этилиб, ўз эгаларига топширилди.

Энг қувончлиси шундаки, куни кеча яьни, янги йил байрами арафасида Самарқанд вилоятида имконияти чеклананган юртдошларимизнинг 92 нафарига барча қулайликларга эга замонавий уйлар совға қилинди. Шундан Самарқанд шаҳрида ана шундай фуқароларнинг 33 нафарига уйлар берилганлиги улар учун ҳақиқий туҳфа бўлди.

-Ушбу уйда барча қулайликлар яратилган, -дейди ушбу маросимда сўзга чиққанл вилоят ҳокими Т. Жўраев. – Ногиронлар учун берилаётган бу уйда кутубхона мавжуд бўлиб, унда турли адабиётлардан ташқари Республикамизда, вилоятда, шаҳримизда чоп этилаётган кундалик газеталар ҳам мавжуд. Таькидлаш керакки, бундай эзгу ишларни амалга оширишда 2017 йил 1 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонида қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармони юртимиздаги бундай фуқароларга ғамхўрлигини кўрсатишда муҳим омил бўлиб хизмат қилаяпти.

Шунингдек, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган тантанада ногиронларга янги йил совғалари улашилди. Тантаналарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т. Худайберганов иштирок этди.

Бундай тадбирлар вилоятнинг барча туманларида ҳам бўлиб ўтиб, эхтиёжманд оилаларга арзон нарҳдаги уй-жойлар топширилди.

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,


           


Охирги ўзгариш: 25/12/2017 17:24.   Кўрилганлиги: 549
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/yangi-yilga-yangi-uylar-tuhfa-qilindi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг