Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЯНГИ ВАКЦИНА МИЛЛИЙ ЭМЛАШ ДАСТУРИГА КИРИТИЛДИ

ЯНГИ ВАКЦИНА МИЛЛИЙ ЭМЛАШ ДАСТУРИГА КИРИТИЛДИ

Май ойидан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ЮНИСЕФ ва Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотлари ҳамкорлигида полиомиелитнинг олдини олиш мақсадида янги вакцина қўлланиладиган бўлди.

Айни пайтгача Миллий профилактик эмлаш дастурига мувофиқ, 12 хил юқумли касалликка қарши режали профилактик эмлаш ишлари олиб борилмоқда.

ЮНИСЕФ томонидан 2 ёшгача бўлган болаларни эмлаш учун сил, бўғма, вирусли гепатит, кўкйўтал, қоқшол, қизамиқ, қизилча каби касалликларга қарши вакциналар келтирилган.

- Касаллик бемор билан мулоқотда бўлганда ҳаво-томчи йўл билан юқиши мумкин, - дейди вилоят давлат санитария-эпидемиология назорати маркази иммунология бўлими мудири Қилич Қўлдошев. - Мазкур вакцина касаллик тарқатувчи вирусни зудлик билан бартараф этиш баробарида, қоннинг иммунитетини оширишга ҳам хизмат қилади. Шу сабабли ундан шолга қарши курашишда фойдаланиб келинади.

Асосан тўрт ойлик болаларга қилинадиган янги инактивлаштирилган полиомиелит вакцинаси ушбу касалликни дунё миқёсида тўхтатишга хизмат қилади. Ҳозиргача бу касалликка қарши эмлаш учун бивалент полиомиелит вакцинаси ишлатилиб келинган. Энди эса режали эмлаш доирасида вакцинанинг бир неча дозасини олган болалар қўшимча равишда, бир доза ИПВ билан тўрт ойликда эмланади.

 

Д. Ўтамуродов.


Охирги ўзгариш: 01/05/2018 12:39.   Кўрилганлиги: 114
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/yangi-vaktsina-milliy-emlash-dasturiga-kiritildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг