Янги уйлар учун замонавий маҳсулотлар


Самарқанд шаҳрида янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қурилиши, монтаж ишларининг сифатига қўйилаётган талабларга бағишланган семинар бўлиб ўтди.


Қурилиш-пудрат ташкилотлари мутасаддилари ҳамда тадбиркорлар иштирок этган семинарда Президентимизнинг 2016 йил 21 октябрдаги «2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида»ги қарори мазмун-моҳияти, арзон, замонавий, шинам, имтиёзли ипотека кредити асосида қурилаётган мазкур уй-жойларнинг аҳоли учун имконият ва қулайликлар яратишдаги аҳамияти хусусида сўз юритилди. Қурилиш объектларида бажариладиган қурилиш-монтаж ишларини сифатли амалга ошириш бўйича мутахассисларнинг фикр-мулоҳазалари, таклифлари тингланди.

Семинар давомида «Акфа», «iBoard», «Liderline», «Airfel» корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг тақдимоти ҳам ўтказилди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Очилов иштирок этди.

Ўз мухбиримиз.



Охирги ўзгариш: 02/03/2017 17:47.   Кўрилганлиги: 627

 

Сўровнома


Сайтимиздан ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг