
Жомбой тумани Тошкент маҳалласида ҳам ёш оилалар учун бунёд этилган “Камолот” уйи фойдаланишга топширилди.
Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтган йили қурилиши бошланган мазкур кўп қаватли уй 12 та уч хонали, 52 та икки хонали мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларга узоқ муддатли кридет асосида берилди.
Қурилиш ишлари “Ниятбек қурувчи” хусусий корхонаси томонидан амалга оширилган.
– Турмуш ўртоғим Сухроб Худойбердиев ўзбек кураши бўйича халқаро ва республика муосбақалари ғолиби бўлган, – дейди Жамшида Сайфуллаева. – Ҳозир Тайлоқ олимпия захиралари коллежида мураббий бўлиб ишлайди. У кишининг спорт соҳасидаги ютуқлари инобатга олиниб, бизга икки хонали уй берилди. Уйимиздаги шарт-шароит, хоналарнинг шинамлиги, айниқса, фарзандларимиз учун болалар майдончасининг мавжудлиги айни муддао бўлди.
Бу бизнинг илк уйимиз – шунинг учун кўнглимиздан ўтаётган туйғуларни сўз билан ифодалаб бериш қийин. Ниҳоятда бахтиёрмиз.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Қулматов иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.