
Самарқандга сайёҳлар оқимининг ошиши туфайли, меҳмонхоналарга бўлган талаб кун сайин ортиб бормоқда. Бу борадаги ишларни ривожлантиришда тадбиркорлик субъектлари билан олиб борилаётган ишлар аҳамиятли бўлмоқда.
Самарқанд шаҳри, А.Жомий кўчасида 47 ўринга мўлжалланган “CINZANO COMPLEX HOTEL” меҳмонхонаси, Оқсарой кўчасидаги “Амир оила” ва Искандаров кўчасидаги “Antica” ҳамда “YAKUBJON GUEST HOUSE” оилавий меҳмон уйлари ўз фаолиятини бошлаши фикримизнинг исботидир.
Шунингдек, туристларга ҳар томонлама сифатли хизмат кўрсатишни ташкил этиш мақсадида "FORTUNE TRAVEL", "SOFT SPACE" ва "JAFAR TOURS" каби янги туристик фирмалар ўз фаолиятини бошлашди.
Бугунги кун ҳолатида вилоятимизда 5008 ўринга эга 121 та меҳмонхона ва 30 та меҳмон уйлари ҳамда 140 туристик фирма туристларга ўз хизматларини тақдим этиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.