
Вилоят божхона бошқармаси томонидан янги таҳрирдаги Божхона кодексининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш юзасидан семинар ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Н.Раббимова, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Ф.Тошев, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Х.Маматов янги таҳрирдаги кодекснинг ижтимоий-сиёсий аҳамияти, тадбиркорлик ривожидаги роли, божхона қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, хусусан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорларга яратилган қулайликларга тўхталди.
Тўпланганлар божхона декларациясини олдиндан электрон тарзда расмийлаштириш имкониятини маъқуллаб гапирдилар.
Семинар давомида иштирокчиларнинг янги таҳрирдаги Божхона кодексида назарда тутилган божхона ишида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш, божхона органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар сонини камайтириш, интеллектуал мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш масалаларига оид саволларига кодекс нормалари асосида жавоб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.