
Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон экологик партияси таъсис съездига Самарқанд вилоятидан делегатлар сайлашга бағишланган конференция бўлиб ўтди.
Экологик сиёсий партия тузиш бўйича ташаббускорлар, экология ва соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият олиб бораётган жамоат ташкилотлари вакиллари, экспертлар, таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари иштирок этган тадбирда Ўзбекистон экологик партиясини тузиш бўйича ташкилий қўмита томонидан олиб борилаётган ишлар, партиянинг низом ва дастури лойиҳаси ҳақида маълумотлар берилди.
Конференцияда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида фаол иштирок этаётган, шу соҳада тажриба ва салоҳиятга эга номзодлар орасидан Ўзбекистон Экологик партияси таъсис съездига 19 нафар делегат сайланди.
Баҳриддин ХОНКЕЛДИЕВ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.