
Самарқанд мусиқа санъатини тарғиб этиш, воҳа ижро услубини қайта тиклаш, вилоятда мумтоз ва эстрада мусиқа ижодиёти йўналишларида самарали фаолият юритаётган ижрочилар ва жамоаларни, номлари кўпчиликка таниш бўлмаган иқтидорли ижрочиларни кашф этиш ҳамда вилоят, республика миқёсида тарғиб этиш, уларнинг нодир санъат намуналарини юзага чиқариш мақсадида анъанавий “Янги овозлар!” вилоят кўрик-танлови ўтказилади.
Кўрик-танлов миллий мумтоз хонандачилик, якка ва созандалар ансамбллари, миллий рақс ижрочилиги ҳамда миллий эстрада йўналишларида ўтказилади. Қўшиқ ва мусиқалар фақат жонли ижрода бўлиши шарт.
Иқтидорингизга ишонасизми?! Унда ўзингизни “Янги овозлар!”да синаб кўринг. Танловнинг шаҳар ва туман босқичлари жорий йилнинг 21-24 июль кунлари, вилоят босқичи эса 30-31 июлда Самарқанд шаҳрида ўтказилади.
Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланадилар ҳамда вилоят миқёсида ўтказиладиган оммавий, маданий-маърифий тадбирларда қатнашиш имкониятига эга бўладилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.