Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“ЯНГИ ОВОЗЛАР” ИСТЕЪДОДЛАРНИ КАШФ ЭТМОҚДА

“ЯНГИ ОВОЗЛАР” ИСТЕЪДОДЛАРНИ КАШФ ЭТМОҚДА

Самарқанд санъат коллежи Концерт залида анъанавий “Янги овозлар” кўрик-танлови ғолиб ва совриндорлари иштирокида якуний гала-концерт ўтказилди.

Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан иккинчи бора ўтказилган мазкур танловдан кўзланган мақсад Самарқанд мусиқа маданиятини янада равнақ топтириш, санъат, мусиқа, фольклор, миллий рақс ва бастакорлик соҳаларида номи кўпчиликка таниш бўлмаган иқтидорларни кашф этишдир.

Танлов иштирокчилари миллий мумтоз хонандачилик ижрочилиги, якка ва созандалар ансамбллари ижрочилиги ҳамда миллий эстрада йўналишлари бўйича беллашдилар.

Тадбирда танлов ғолиблари ҳамда таниқли санъаткорлар иштирокида концерт дастури намойиш этилди. 





Киритилган вақти: 27/02/2016 18:25.   Кўрилганлиги: 1355
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/yangi-ovozlar-istedodlarni-kashf-etmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 4

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.