Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“ЯНГИ ОВОЗЛАР” АНИҚЛАНДИ

“ЯНГИ ОВОЗЛАР” АНИҚЛАНДИ

Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Самарқанд мусиқа санъатини тарғиб этиш, воҳа ижро услубини қайта тиклаш, мумтоз ва эстрада мусиқа ижодиёти йўналишларида самарали фаолият кўрсатаётган ижрочилар ва жамоаларни, ёш иқтидор соҳибларини кашф этиш, уларнинг нодир санъат намуналарини юзага чиқариш мақсадида “Янги овозлар” кўрик-танлови жорий этилганига кўп вақт бўлгани йўқ.

Ушбу танлов, иккинчи мавсумки, ўз мақсадига эришяпти, янги истеъдод, ёш иқтидор соҳибларини кашф этишда давом этмоқда.

Бунга танловнинг Самарқанд шаҳридаги Концерт зали, Асрор Жўраев номидаги вилоят қўғирчоқ театри, 1-сон мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган вилоят босқичи беллашувларида яна бир бор гувоҳ бўлдик. Унда кўрик-танловнинг туман босқичларида ғолиб бўлган жамоалар ҳамда ижрочилар миллий мумтоз хонандалик, якка ва созандалар ансамбллари, миллий рақс ижрочилиги ҳамда миллий эстрада йўналишларида ўз маҳоратларини намойиш этдилар.

Танловнинг якуний босқичида 200 нафардан ортиқ яккахон ижрочилар, ўндан ортиқ бадиий жамоалар иштирок этди. Бу “овозлар” орасида мусиқа ва санъат мактаблари, ўрта махсус ва олий ўқув юртлари ўқувчи-ёшлари, ўқитувчи-мураббийлари, турли касб эгалари бор. Уларнинг танлов йўналишлари бўйича ижрочилик маҳорати вилоятнинг тажрибали бастакорлари, таниқли санъаткорлар томонидан баҳолаб борилди.

10 февраль куни Самарқанд Концерт залида танлов ғолибларининг йўналишлар ва номинациялар бўйича гала-концерти бўлиб ўтади.


Киритилган вақти: 08/02/2016 17:28.   Кўрилганлиги: 1524
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/yangi-ovozlar-aniqlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.