
Ҳукумат қарори билан Аҳоли пунктлари қисмларининг батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқишни молиялаштиришда давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, давлат-хусусий шериклик (ДХШ) лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисидаги битим танлов асосида тузилади ва Танлов комиссияси ташкил этилади.
ДХШ лойиҳаларида иштирок этмоқчи бўлганлар вилоят ҳокимликларига ариза беради.
Ариза беш иш кунида ҳокимликлар томонидан ўрганилади ва ҳужжатларни қурилиш бош бошқармаларига танлов эълон қилиш учун юборади.
Танлов бошланишидан 30 кун аввал ҳокимликларнинг расмий сайтида, “Ўзбекистон бунёдкори” газетасида ва бошқа ОАВларда эълон берилади.
Танловда иштирок этиш учун талабгор 2 нусхада буюртмани қурилиш бош бошқармаларига юборади.
ДХШ лойиҳасини амалга ошириш учун энг оптимал деб топилган таклиф иштирокчиси танлов ғолиби деб топилади ва у билан битим тузилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.