Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЯНГИ МАШИНАЛАР ЖАМОАТ ИШЛАРИГА ЁРДАМ БЕРАДИ

ЯНГИ МАШИНАЛАР ЖАМОАТ ИШЛАРИГА ЁРДАМ БЕРАДИ

Самарқанд шаҳрида туман, шаҳар бандликка кўмаклашиш марказларига Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси томонидан 16 та “Дамас” хизмат машиналари топширилди. 

Жамоат ишлари жамғармаси аҳолини ҳақ тўланадиган жамоат ишларга жалб қилиш, уларнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш мақсадида ташкил этилган. Ўтган йили Пастдарғом туманида тажриба сифатида ташкил этилган ишлар ўзини оқлади. Натижада ноябр ойида 1268 нафар, декабрь ойида 1173 нафар ишсиз фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларида меҳнат қилиб, ойига ўртача 500 минг сўмдан иш ҳақи олди.

1 январдан бошлаб барча шаҳар ва туман бандликка кўмаклашиш марказларида янгича тартибда иш олиб борилмоқда. Жойлардаги ишларни ривожлантириш мақсадида барча бандликка кўмаклашувчи марказлар хизмат машиналари билан таъминланди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Худойбердиев ва М.Ғафуровалар автомашиналар калитларини ўз эгаларига топширди.

Алишер Исроилов (фото).

 


Охирги ўзгариш: 06/01/2018 09:08.   Кўрилганлиги: 967
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/yangi-mashinalar-jamoat-ishlariga-yordam-beradi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.