
Тадбиркорларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, бузилган ҳуқуқларини тиклаш ҳамда фаолият кўрсатмаётган корхоналар фаолиятини соғломлаштириш ва молиявий барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида Самарқанд шаҳар прокуратурасида “Тадбиркорларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш маркази” ташкил этилди.
Марказ учун алоҳида хона ажратилиб, замонавий мебель жиҳозлари, компьютер техникалари билан таъминланди. Бу ерга ташриф буюрган тадбиркор ўз ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган янги қонун-қоидалар, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳот ва янгиликлар билан танишиш имконига эга бўлади.
Бундан ташқари, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асослари, солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар, шаҳарда фаолият олиб бораётган корхоналар, тадбиркорлик субъектлари фаолияти ҳақида ҳам маълумотлар олиши мумкин.
Қолаверса, тадбиркорларга берилган имтиёз ва преференциялардан фойдаланиш, кредит олиш ҳамда ҳуқуқий саводхонликларини ошириш, ҳақ-ҳуқуқлари бузилганда кимга ва қай тартибда мурожаат қилиш борасида маслаҳатлар берилиб, амалий ёрдамлар кўрсатиляпти.
Марказ фаолият бошлаган дастлабки кунлардаёқ хусусий сектор вакилларига ҳар томонлама кўмак берила бошланди. Яъни, уларнинг 90 нафарига ҳуқуқий маслаҳатлар берилган бўлса, 58 нафарига давлат рўйхатидан ўтишда, 12 нафарига биноларни ижарага олишда, 5 нафарига кредит ажратилишида, 2 нафарига рухсатномалар берилишида ва 4 нафарига муҳандислик коммуникацияларга уланишида амалий ёрдам кўрсатилди.
Азим Сатторов,Самарқанд шаҳар прокурори ўринбосари
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.