
Самарқанд шаҳрида собиқ лифт заводи ўрнида – “Samarkand Euro Asia lift” ва “Samarkand Euro Asia textile” корхоналари иш бошлади.
Бир ойда 30 та лифт кабинаси ишлаб чиқариш қувватига эга “Samarkand Euro Asia lift” акциядорлик жамиятида жорий йилда замонавий лифт ҳамда эскалаторлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида истиқболли лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда.
“Samarkand Euro Asia textile” корхонасида эса пахта толасини қайта ишлаш, ип-калава тайёрлаш, эркаклар кийим-кечаклари ҳамда кўрпа-тўшаклар ишлаб чиқариш, лойиҳалари амалга оширилмоқда. Бу ерда йилига 2 миллион дона эркаклар кўйлаги, 200 мингта кўрпа-тўшак тайёрланади. Энг муҳими, мазкур корхоналар тўла қувват билан ишлай бошлагач, қарийб минг киши доимий иш билан таъминланади.
Бундан ташқари бу ерда бир қатор кичик лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган. Жумладан, йилига 1 миллиард сўмлик сунъий қоплама трикотаж буюмлари, мебель, линолеум ишлаб чиқаришда муҳим аҳамият касб этадиган полиэстр тола тайёрланади, “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси таркибига кирувчи корхоналар учун яримтайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган қувватларни ўрнатиш ишлари ниҳоясига етказилади.
Ёрмамат Рустамов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.