ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР – ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ


Ургут туманида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган 2013-2016 йилларга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий дастурга асосан жорий йилда 14 та истиқболли лойиҳа амалга оширилди.

Хусусан, туман саноат ҳудудида мамлакатимизда енгил саноат соҳасини ривожлантириш, ички бозорни юртимизда ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар билан тўлдириш ва рақобатбардошлигини ошириш мақсадида “Nur Sam Qur” масъулияти чекланган жамияти ишга туширилди. Ташқи иқтисодий фаолият “Миллий банк”и Ургут туман бўлимининг 3 миллиард 445 миллион сўм кредити йўналтирилган, Ҳиндистондан етти босқичли замонавий технология келтириб ўрнатилган корхонада 35 нафар маҳаллий ёшлар матога гул босиш фаолияти билан шуғулланмоқда.

Бир кеча-кундузда 10 минг пагонометр матога ишлов бериш қувватига эга корхонада ҳозирча буюртма асосида маҳсулот ишлаб чиқарилаяпти.

Бахтиёр Мустанов


Охирги ўзгариш: 12/10/2015 20:00.   Кўрилганлиги: 528

 

Сўровнома


Сайтга баҳо беринг

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг