Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЯНГИ БИНОЛАР, ЗАМОНАВИЙ ЖИҲОЗ ВА ТИББИЙ ХИЗМАТЛАР

ЯНГИ БИНОЛАР, ЗАМОНАВИЙ ЖИҲОЗ ВА ТИББИЙ ХИЗМАТЛАР

Самарқандда соғлиқни сақлаш тизимида инвестиция давлат дастури асосида қурилаётган объектларда режалаштириш, лойиҳалаштириш ва қурилиш ишлари олиб борилишига бағишланган республика семинари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда соғлиқни сақлаш бошқармалари, етакчи тиббий марказлар раҳбар ва масъул ходимлари, Молия вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компаниялари мутахассислари, Самарқанд вилоятидаги йирик қурилиш ташкилотлари, лойиҳа институтлари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ш.Тиллаев ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини кўтариш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда юксак самаралар бераётганини таъкидлади. Соғлиқни сақлаш соҳасида илғор шакл ва усуллар амалиётга жорий этилмоқда. Замонавий тиббий муассасалар барпо этиш ва жиҳозлаш, мавжудларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида давлат томонидан ажратилаётган маблағ миқдори йилдан-йилга ошиб бормоқда.

Ушбу мақсадлар учун 2011 йилда инвестиция дастури асосида 136 миллиард сўмлик реконструкция ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилган бўлса, 2015 йилда бу кўрсаткич 500 миллиард сўмни ташкил этди. Бунинг ҳисобидан 141 тиббий муассасада замон талабларига жавоб берадиган шароит ва имкониятлар яратилди. Республика болалар суяк-сил касалликлари санаторийси, Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали, Андижон ва Бухоро шаҳарларидаги вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказлари, Қарши ва Самарқанд шаҳарларида вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказлари, шунингдек, туман тиббиёт бирлашмалари реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Қишлоқ врачлик пунктларини оптималлаштириш, замонавий диагноз ва даволаш ускуналари билан жиҳозлаш ишлари якунига етказилди.

Жорий йилда инвестиция давлат дастурига кўра 168 даволаш муассасасини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш учун 554 миллиард сўм маблағ йўналтириш кўзда тутилган.

Семинар иштирокчиларига инвестиция дастури асосида Самарқанд вилоятидаги тиббиёт муассасаларида олиб борилаётган ишлар ва унинг натижалари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Лойиҳа институтлари ва қурилиш ташкилотлари масъул ходимлари, архитекторлар, тиббиёт муассасалари раҳбарлари қурилиш жараёнлари ва бунда эътибор қаратилиши зарур бўлган масалалар ҳақида ўзаро тажриба алмашди.


– 2015 йилда вилоятдаги 9 даволаш профилактика муассасасида қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилиб, 980 стационар ўрин ва 1010 амбулатор қатнов фойдаланишга топширилди, – дейди Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Баҳром Эгамбердиев. – Бунинг учун 29,1 миллиард сўм маблағ сарфланди. Вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида 2014 йилда бошланган реконструкция ишлари давом эттирилиб, марказнинг барча бўлим ва поликлиникаларида реконструкция ва жиҳозлаш ишлари ниҳоясига етказилди. Жорий йилда инвестиция дастури асосида марказ ҳудудини ободонлаштириш ва ёрдамчи бинолар қуриш учун 1 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилган. 390 ўринли марказда болаларда учрайдиган касалликларни аниқлаш ва даволаш учун замон талабларига тўла жавоб берадиган шароит яратилди.

Жорий йилга мўлжалланган республика инвестиция дастурига вилоятдаги 11 тиббиёт муассасаси, хусусан, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари, оилавий поликлиникалар, вилоят руҳий касалликлар шифохонаси киритилиб, уларда қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишларини олиб бориш учун давлат бюджетидан қарийб 30 миллиард сўм маблағ ажратилган.

Тадбир иштирокчилари 2015 йилда реконструкция қилинган Самарқанд шаҳридаги 12-оилавий поликлиника ва вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази, туман тиббиёт бирлашмаларида бўлиб, уларда амалга оширилган бунёдкорлик ва жиҳозлаш ишлари билан танишди.

ЎзА


Киритилган вақти: 18/03/2016 17:41.   Кўрилганлиги: 860
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/yangi-binolar-zamonaviy-jihoz-va-tibbiy-xizmatlar

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг