Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЯНГИ БИНОЛАР ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

ЯНГИ БИНОЛАР ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Пахтачи туманида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими ҳамда давлат нотариал идорасининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан бу ерда тўпланганлар кейинги йилларда юртимизда амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари, ҳудудлар қиёфасини кўркамлаштириш, шу билан бирга, давлат ва жамоат ташкилотларида фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилаётганини таъкидлашди. Бу ўз навбатида аҳолига қўшимча қулайликлар яратиб, ижтимоий фаоллигини ошириш гарови бўлаётир.

Хусусан, Пахтачида замонавий архитектура ечимлари асосида қад ростлаган ФҲДЁ бўлимида амалга оширилган қурилиш-таъмирлаш ишларидан сўнг идора ходимлари ҳамда бу ерга ташриф буюрувчилар учун барча зарур шарт-шароит яратилди.

Бундан ташқари, Иштихон туман ФҲДЁ ҳамда Пастдарғом туманида нотариал идора бинолари ҳам фойдаланишга топширилди.


Охирги ўзгариш: 26/08/2015 22:37.   Кўрилганлиги: 512
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/yangi-binolar-foydalanishga-topshirildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 8

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг