Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“ЯНГИ АСРНИНГ ИСТЕЪДОДЛАРИ”

“ЯНГИ АСРНИНГ ИСТЕЪДОДЛАРИ”

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида Ўзбекистон Бадиий академияси, “Ҳунарманд” ва бадиий ижодкорлар уюшмалари ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси билан ҳамкорликда шу номдаги кўрик-танловнинг республика босқичи ўтказилди. 

Танловда олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг “Энг яхши ранг-тасвир ва қаламтасвир”, “Энг яхши амалий санъат устаси (кулолчилик, ёғоч ўймакорлиги)”, “Энг яхши архитектуравий лойиҳа ва макет”, “Энг яхши дизайн (интерьер, ландшафт) лойиҳа ва макет”, “Энг яхши муҳандислик лойиҳа ва ишланмалар”, “Энг яхши қурилиш материаллари ва технологиялари” йўналишлари бўйича кўргазмалари намойиш этилди. Ижодий ишлар макет ва лойиҳанинг янгилиги, долзарблиги, муаллиф тасаввурининг кенглиги, моҳирлиги ва мукаммаллигига қараб баҳоланди.




Тадбир якунида ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари тарқатилди.

Олим Соннибоев


Охирги ўзгариш: 09/06/2015 19:58.   Кўрилганлиги: 1602
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/yangi-asrning-istedodlari

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.