Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЯНА САМАРҚАНДЛИКЛАР ҒОЛИБ

ЯНА САМАРҚАНДЛИКЛАР ҒОЛИБ

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тасарруфидаги Республика Марказий кўзи ожизлар кутубхонаси томонидан ҳар йили “Йилнинг энг яхши кутубхоначиси”  кўрик-танловини уюштириш анъанага айланган. 

2015 йилда Фарғона шаҳрида ўтказилган мазкур кўрик-танловда Самарқанд вилояти шарафини ҳимоя қилган Каттақўрғон шаҳар кўзи ожизлар кутубхонасининг етакчи кутубхоначиси Гуллола Ҳасанова фахрли биринчи ўринни эгаллаб қайтганди.

Жорий йилнинг 8–9 ноябрь кунлари Андижон шаҳрида ўтказилган “2016 йилнинг энг яхши кутубхоначиси” кўрик-танлови қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди. Танловда Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда барча вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармалари тизимидаги кўзи ожизлар кутубхоналари ва уларнинг шаҳар ва туманлардаги бўлимларидан жами 90 нафарга яқин кутубхоначилар ғолиблик учун беллашдилар.


Танлов якунига кўра биринчи ўрин Самарқанд вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси бош кутубхоначиси Насиба Мирзаевага насиб этди. Иккинчи ўринга Жиззах кўзи ожизлар кутубхонаси услубий библиография бўлими катта кутубхоначиси Фарангиз Оқилова, учинчи ўринга Наманган вилояти кўзи ожизлар кутубхонасининг етакчи кутубхоначиси Муслима Мамадалиева муносиб деб топилди. Ғолиблар Республика Марказий кўзи ожизлар кутубхонасининг 1,2,3 даражали дипломлари ва фахрий ёрлиқлари билан мукофотланди. Кўрик-танловнинг мутлақ ғолиби деб топилган Самарқандлик кутубхоначи Н.Мирзаева чангютгич ва компьютер жамланмаси билан тақдирланди.


Киритилган вақти: 29/11/2016 17:50.   Кўрилганлиги: 554
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/yana-samarqandliklar-golib

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг