
Самарқанд шаҳридаги вилоят яҳудий миллий-маданий марказида яҳудийларнинг “Песах” (Пасха)миллий байрами нишонланди.
- Ушбу байрам арафасида хотин-қизларимиз “Бахш”, “Оши сабо”, “Сирканез” каби миллий таомларни тайёрлашади, - дейди вилоят яҳудий миллий-маданий маркази раиси Григорий Олвовский. – Беморлар, якка-ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиб, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатамиз. Ҳафтада бир марта синагог-ибодатхонамизга келиб, урф-одатларимизга биноан диний маросимларни ўтказамиз.
Тадбирга Исроил ва Россиядан ҳам меҳмонлар ташриф буюриб, байрам ва диний маросимларда иштирок этишди.
- Ўзбекистонга биринчи бор келишим, - дейди исроиллик меҳмон Авраам Амброзо. - Аммо, бу юртнинг табиати, одамларини, айниқса, тарихий-меъморий ёдгорликларини кўриб, маҳлиё бўлиб қолдим. Барча миллат ва элат вакилларининг тинч осмон остида аҳил яшаб келаётганликларига, миллий урф-одат, тили ва бошқа диний маросимларини амалга оширишларига имконият яратилганига ҳавасим келди.
Дилмурод Тўхтаев.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.