
Кеча Тойлоқ туманида мустақиллигимизнинг 26 йиллиги муносабати билан «Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!» шиори остида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Ёшлар истироҳат боғида ташкил этилган тадбирда нуронийлар, фаол ёшлар, махсус ҳисобдан чиқарилаётган фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этди.
Туман ҳокими П.Аҳмедов, ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари, нуронийлар, имом-хатиблар ва бошқалар мустақилликнинг мазмун-моҳияти, юртимиздаги осойишталик қадри, ёшларга яратилаётган имкониятлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритди.
– Бу каби тадбирлар ёшларимизни мустақилликнинг моҳиятини англашида, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Маҳмуд Ашуров. – Айниқса, махсус ҳисобда турувчи фуқароларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, уларнинг оила аъзоларида дахлдорлик ҳисини янада оширишга хизмат қилади. Бугунги тадбир давомида ушбу фуқароларнинг фарзандларидан 32 нафари спорт тўгаракларига жалб этилди.
Тадбир доирасида туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
– Меҳнат ярмаркасида туманимиздаги
50 дан ортиқ корхона, ташкилот ва муассасалар
Шунингдек, тадбирда тумандаги банклар томонидан аҳоли, айниқса, ёшлар учун тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ҳамда турли имтиёзли микрокредитлар олиш бўйича семинар-тренинглар ташкил этилди. Иштирокчиларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш юзасидан зарур маълумот ва тавсиялар берилди.
– Мен адашиб ёт ғоялар таъсирига тушиб қолиб, осойишта ҳаётнинг қадрига етмаганимдан қаттиқ пушаймон бўлганман, – дейди махсус ҳисобда турувчи фуқаро Ш.Самадов. – Туман ҳокимлиги, ҳуқуқ-тартибот органлари, нуронийлар ва имом хатиблар томонидан олиб борилган суҳбатлар ва яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб фермерлик фаолиятимни йўлга қўйганман. Бугунги кунда ҳалол меҳнатим билан юртимиз равнақига ҳисса қўшмоқдаман.
Тадбир давомида спортнинг саккиз тури бўйича мусобақа ва кўргазмали намойишлар ташкил этилди. Мусобақа ғолиблари ва бир гуруҳ фаол ёшлар туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва ҳамкор ташкилотларнинг совғалари билан тақдирланди.
Шу куни бу каби тадбирлар Ургут, Нарпай ва Пахтачи туманларида ҳам ташкил этилди.
Ғолиб АБДУСАЛОМОВ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.