ЯГОНА ОИЛА ФАРЗАНДЛАРИМИЗ

Ўзбекистонда истиқомат қилаётган 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари қаторида турклар ҳам аҳил-иноқ ҳаёт кечириб, юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшмоқда.

Жумладан, вилоятимиздаги турк миллатига мансуб уч мингга яқин юртдошимиз самарқандлик эканидан, ҳаёти шу замин билан боғланганидан фахрланади.  Уларнинг бой тарихий-маданий меросини асраб-авайлаш, кейинги авлодларга етказиш мақсадида турк миллий маданий маркази фаолият кўрсатмоқда.

Бугунги кунда марказ фаоллари вилоятимизда ўтказилаётган барча маданий-маърифий тадбирларда, кўрик-танлов ва фестивалларда ўзларининг миллий санъати, урф-одат ва удумлари билан қатнашиб келмоқда. Бирорта тадбир йўқки, марказ қошида ташкил этилган “Ахызха” турк миллий ашула ва рақс жамоаси ижросида Ватан, дўстлик ва ёшликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар янграмаган бўлса.

- Xалқларимиз ўртасидаги ҳамжиҳатлик, дўстлик ва биродарлик ришталари узоқ тарихга эга, - дейди вилоят турк миллий маданий маркази раиси Рандир Юсупов. -  Бизнинг нафақат қиёфамиз, балки тилимиз ва дилимиз яқин, урф-одат ва анъаналаримиз бир-бирига ҳамоҳанг. Шаҳар ва қишлоқларимизда истиқомат қилаётган турли миллат вакиллари билан ҳамжиҳат бўлиб, ягона оилада, қувончу ташвишларни бирга баҳам кўриб яшаяпмиз.

Марказ фаоллари юртимизда барча миллат ва элатларга бирдек ғамxўрлик кўрсатилаётгани, улар тенг ҳуқуққа эга экани, тили, маданияти, урф-одат ва анъаналарини сақлаш, ҳурмат қилиш ва ривожлантириш йўлида шарт-шароит яратилганидан мамнунликларини, Ўзбекистонни ўзлари учун ягона Ватан, деб билишларини таъкидлайдилар.

Д.Тўхтаев.


Охирги ўзгариш: 30/04/2018 22:28.   Кўрилганлиги: 41

 

Сўровнома


Сайтимиздан ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 2

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг