
Вилоят адлия бошқармасида “Тадбиркорларни ҳимоя қилиш – давр талаби” мавзусида семинар-йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокимлиги, адлия, солиқ, божхона, статистика, молия бошқармалари, вилоят марказий банк ва тижорат банклари, туман ва шаҳарлардаги “Ягона дарча” марказлари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда таъкидланганидек, бугунги кунда “Ягона дарча” марказлари тадбиркорлар ва фуқаролар мурожаат этишларига қулай бўлиши учун туман ва шаҳар марказларида ташкил этилди ва уларнинг моддий техник базаси мустаҳкамланди.
Шунингдек, марказларнинг кадрлар захираси малакали мутахассислар билан шакллантирилди. Марказлар ва давлат хизматларини кўрсатувчи органлар ўртасида ўзаро муносабатлар электрон ҳамкорлик тизими асосида амалга оширилиши таъминланди.
Шу билан бирга, ҳар ойда ҳудудий адлия органларининг масъул ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва “Ягона дарча” марказлари томонидан кўрсатилаётган давлат хизматларини тартибга солувчи қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти бўйича жойларда тадбиркорлар учун “Очиқ эшиклар куни” ўтказилмоқда.
Семинарда иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси – “LexUZ”дан фойдаланиш тартиби ва “Тадбиркорлик субъектларига “Ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатувчи ягона марказлар фаолиятини ташкил этиш ва улар орқали давлат хизматлари кўрсатишга оид қўлланма”нинг мазмун-моҳияти билан таништирилди.
Тадбир сўнгида йиғилиш иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоб олдилар.
Ғолиб Абдусаломов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.