
Пастдарғом туманида “Ягона дарча” марказлари фаолияти самарадорлигини ошириш, давлат хизматларини кўрсатишда идоралараро электрон ҳамкорлик тизимидан кенг фойдаланишга бағишланган ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимлиги ҳамда адлия бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда шаҳар ва туманлар “Ягона дарча” марказларининг раҳбар ва ходимлари, давлат хизматлари кўрсатувчи ташкилотлар вакиллари қатнашди.
Вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Х.Маматов, савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси раҳбари Ж.Ўроқов ва бошқалар жорий йилнинг 1 январидан Самарқанд вилоятининг туман ва шаҳарларида “Ягона дарча” тамойили асосида давлат хизматлари кўрсатиш марказлари фаолият бошлагани, уларнинг вазифалари ҳақида сўз юритди.
Таъкидландики, марказлар аҳолига қулай бўлган жойларда иш бошлаб, замонавий компьютер ва зарур жиҳозлар билан таъминланди. Кадрлар захираси шакллантирилиб, малакали мутахассислар билан тўлдирилди. Ҳозирда марказларда фаолият кўрсатаётган 130 нафар ходимнинг 32 фоизи иқтисодчи, 4 фоизи ҳуқуқшунос, 64 фоизи молия, солиқ ва бошқа мутахассисликларга эга.
Йил бошидан буён вилоятдаги тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатувчи идоралар томонидан 2400 дан ортиқ давлат хизматлари “Ягона дарча” марказлари орқали амалга оширилган. Ушбу жараённи адлия органлари доимий равишда мониторинг қилиб бормоқда.
Семинарда мурожаатларга қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда жавоб бериш, бунда марказ ходимларининг масъулияти ҳамда жавобгарлиги, иш фаолиятида эътибор қаратиши лозим бўлган масалалар батафсил тушунтирилди.
А. Мустафоқулов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.