Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

XVI ЭКОЖУРНАЛИСТИКА РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИ

XVI ЭКОЖУРНАЛИСТИКА РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИ

Экология соҳасида фаолият олиб бораётган журналистларнинг малакасини ошириш, атроф-муҳит ва унинг муҳофазасидаги муаммоларни ёритишда ОАВнинг ролини кучайтириш мақсадида Ўзбекистонда 16 йилдан буён Экожурналистика миллий танлови ўтказилмоқда.

2017-2018 йилларда Экожурналистика Республика танлови Ўзбекистон Экологик ҳаракати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати, Қонунчилик палатаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари экофоруми томонидан ўтказилмоқда.

Танловга 2017 йилнинг 1 майидан 2018 йилнинг 1 майига қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида оммавий ахборот воситаларида чоп этилган ва эфирга узатилган ижодий ишлар тақдим этилади. Миллий танлов шартларига асосан "Телевидение", "Радио", "Босма ОАВ", "Интернет" йўналишларида ва "Сув – бу ҳаёт" мавзуида махсус номинация бўйича ижодий ишлар қабул қилинади.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, "Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталари, "Жамият" ижтимоий-сиёсий газетаси, www.parliament.gov.uz, www.fundngo.uz, www.eco.uz, www.uznature.uz, www.ngo.uz, www.ecoforum.uz веб-саҳифалари Экожурналистика Республика танловининг ахборот кўмакчиларидир.

Танловга ижодий ишлар 2018 йилнинг 20 апрелидан 2018 йилнинг 20 майига қадар Ўзбекистон Экологик ҳаракатида (Манзил: Тошкент шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 59-уй) электрон шаклда info@eco.uz орқали қабул қилинади.

 

Ташкилий қўмита билан боғланиш:

0371 230-41-53, е-mail: info@eco.uz


Охирги ўзгариш: 25/04/2018 21:41.   Кўрилганлиги: 335
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/xvi-ekojurnalistika-respublika-tanlovi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг