
Латвиянинг Рига шаҳрида ўтказилган “Дебют Премиум-2015” халқаро кўрик-танловида Самарқанд вилоятида фаолият кўрсатаётган болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчи-ёшлари муваффақиятли иштирок этди.
Мазкур танловда 5 ёшдан 25 ёшгача бўлган иштирокчилар хореография ва вокал йўналишлари бўйича беллашдилар. Олти давлатдан ташриф буюрган 300 дан ортиқ ёш истеъдодлар орасида самарқандлик ёшларнинг чиқишлари эътирофга сазовор бўлди.
Кўрик-танловда Самарқанд шаҳридаги 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Мадина Қаноатова халқ рақси йўналиши бўйича Гран-прига сазовор бўлди.
Шунингдек, Пастдарғом туманидаги 11-сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг “Нозанин” рақс жамоаси ҳамда тумандаги 34-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Муниса Қурбонназарова танловда биринчи ўринни эгаллашди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.