
2019 йил 20 февраль куни соат 16:45да иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти Самарқанд туман бўлими, туман прокуратураси ва туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд тумани Бадал маҳалласида яшовчи, 1958 йилда туғилган, Бадал МФЙ раиси У.А. ашёвий далиллар билан ушланган.
Ушбу тезкор тадбирнинг ўтказилишига Самарқанд тумани Шоҳжаҳон маҳалласида яшовчи фуқаро Б.Б.нинг аризаси асос бўлган.
МФЙ раиси У.А. мамлакатимизда ўтказилаётган ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича акцияси доирасида фуқаро Б.Б.га ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойини кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун МФЙ маълумотномасини бериш эвазига 400 АҚШ доллари ва тадбир иштирокчиси “Анвар” исмли шахсдан 500 минг сўм пулларни таъмагирлик йўли билан олаётганда қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан У.А.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларини олиб боришлик учун иш Самарқанд туман прокуратурасига юборилган. Фуқаро У.А. тилхат асосида очиқда қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.