Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ХОТИРАСИ ЁДИМИЗДАН ЎЧМАЙДИ...

ХОТИРАСИ ЁДИМИЗДАН ЎЧМАЙДИ...

Жомбой туманининг Журият маҳалласида вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Ғофурова ва мазкур қўмита тарғибот гуруҳи иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 27 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги қарори мазмун-моҳиятига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда сўзга чиққанлар юртимизда Биринчи Президентимиз, буюк давлат ва сиёсат арбоби, мустақиллигимиз асосчиси Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилган мислсиз ислоҳотлар, эришган ютуқлар ва уларнинг натижалари ҳақида батафсил гапириб ўтди. Бугун бу жараён янги босқичда давом этаётгани эътироф этилди.

Тарғибот гуруҳи аъзолари Президентимизнинг мазкур қарори мазмун-моҳиятига батафсил тўхталдилар. Худди шундай учрашув ва тадбирлар тумандаги барча касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим мактаблари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил этилиши ҳақида маълумот берди.

М.Ғофурова тадбир иштирокчиларига юбилей муносабати билан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

 

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.


Охирги ўзгариш: 17/01/2018 17:59.   Кўрилганлиги: 373
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/xotirasi-yodimizdan-ochmaydi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг