Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

9 май – Хотира ва қадрлаш куни Автоуловлар муборак!

9 май – Хотира ва қадрлаш куни Автоуловлар муборак!

Бахт ва шодлик ҳамиша қўш келади, дейишади.

Яқинда Паст Дарғом туманидаги Гулобод маҳалласида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Самандар Пардаевнинг хонадонига ана шундай қувонч кириб келди.

Навқирон пайтида урушга кетиб, фронтда жасорат кўрсатган, бугунги кунда тинч ва осуда ҳаёт гаштини сураётган отахон ўзининг бир асрлик ёшини нишонлади.

Тўкин дастурхон устида байрам қувончлари авж паллада хонадонга туман ҳокимлиги, «Нуроний» жамғармаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, мудофаа ишлари бўлимлари, «Самарқандавтотеххизмат» дилерлик корхонаси вакиллари янги «Дамас» русумидаги автомашина билан кириб келишди.

Туман ҳокими Собир Эргашев Президентимизнинг «Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги фармонига кўра, отахонга 2 миллион сўм пул ҳамда «Дамас» русумли автомашина калитини тантанали топширди. Автоулов навбатсиз шартномавий буюртма асосида харид қилинди.

- Биз, фахрийларга Президентимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эътибор учун мингдан минг раҳмат, - дейди Самандар Пардаев. - Қадр ва рағбат ёшимизга ёш, кучимизга куч қўшади.

Каттақўрғон туманидаги Боғот маҳалласида яшовчи уруш фахрийси, 94 нафар набира-чевараларнинг бобоси Раҳмат Қобиловга ҳам икки миллион сўм пул мукофоти ҳамда «Дамас» русумли автомашина топширилди.

Ватанимизнинг ҳар томонлама равнақ топишига, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун ўз ҳаётини бағишлаган инсонлар қадрланмоқда. Президентимизнинг «Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига биноан эзгу ишлар давом этмоқда. Шу кунларда вилоятимизда истиқомат қилаётган 6 нафар уруш иштирокчисининг уй-жойи таъмирланмоқда. Яна 6 нафар уруш қатнашчисига давлат маблағи ҳисобидан ҳаж сафарини адо этиши учун имконият яратилмокда.

Адҳам ҲАЙИТОВ.



Охирги ўзгариш: 21/04/2017 21:41.   Кўрилганлиги: 425
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/xotira-kunii

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг