
Вилоят ҳокимлиги ва вилоят хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан Буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш мақсадида Зулфия мукофоти совриндорлари иштирокида шу номда тадбир ўтказилди.
Вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Ғафурова Биринчи Президентимизнинг ҳаёт йўли, бажарган буюк ишларига тўхталди. Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш мақсадида Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан қабул қилинган қарор унинг ижросини таъминлаш борасида вилоятда амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил гапириб берди.
Шунингдек, тадбирда сўз олганлар Биринчи Президентимиз хотирасини абадийлаштиришга қаратилган ишлар ушбу тарихий шахсни Ўзбекистон буюк келажаги пойдевори қандай асосларда қурилганлигини, буни келгуси авлодларга етказишда муносиб хизмат қилиши ва, айниқса Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган Зулфия номидаги давлат мукофоти бугунги кунга келиб ўз самарасини бераётгани ҳақида тўхталдилар. Ўз навбатида, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндорлари ҳам яратилаётган шарт-шароит ва берилаётган эътибор учун давлатимиз раҳномоларига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Тадбирда қадр туйғуси, фарзандлик бурчи, тинчлик, она-ватанни мадҳ этувчи куй-қушиқлардан тузилган дастур ҳам намойиш этилди.
Худди шундай тадбирлар вилоятимизнинг Тойлоқ, Иштихон, Самарқанд, Жомбой туманлари ҳамда Каттақўрғон шаҳрида ҳам ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.