
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов халқимиз, айниқса, ёш авлод камолоти йўлида мунтазам ғамхўрлик кўрсатганини бутун жаҳон жамоатчилиги эътироф этмоқда. Юртбошимизнинг хотирасини азиз ва муқаддас билиш, истиқлол йилларида мамлакатимизда навқирон авлоднинг порлоқ келажаги йўлида яратилган шароит ва имкониятларни қадрлашга ўргатиш, ёшлар қалбидаги Ватанга муҳаббат, юртпарварлик туйғусини мустаҳкамлаш кенг жамоатчилик, таълим фидойилари, ота-оналар зиммасидаги энг масъулиятли вазифадир.
Ислом Каримов мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, юртимизни собиқ мустабид тузум қарамлигидан озод қилиб, уни замонавий асосда тараққий эттириш стратегиясини, бутун жаҳонда «ўзбек модели» деган ном билан тан олинган ривожланиш йўлини ишлаб чиққан, жаҳон миқёсида катта обрў-эътибор қозонган буюк давлат ва сиёсат арбоби сифатида Ватанимиз тарихида мангу қолади. Халқимиз ўзининг тарихан қисқа муддат – 25 йилда эришган барча ютуқ ва марраларини ҳақли равишда Президент Ислом Каримов номи билан боғлайди ва шу улуғ инсоннинг хизматлари, деб билади.
Ўқувчилар Президентимизнинг таржимаи ҳоли билан таништирилгач, махсус мониторда намойиш этилган фильмда Ислом Каримовнинг Ўзбекистон мустақиллигининг асосчиси, мамлакат мустақил тараққиёт дастурини ишлаб чиққан ва миллий тараққиёт йўлини белгилаб берган атоқли давлат арбоби, юртимизда амалга оширилган улкан ислоҳотлар, тарихий ўзгаришларнинг ташаббускори ва раҳнамоси сифатидаги хизматлари ҳақида сўз юритилди.
Мустақиллигимизнинг маънавий асосларини яратиш, фуқаролик жамиятини шакллантириш, ижтимоий-иқтисодий жабҳалардаги туб ислоҳотлар, дунё мамлакатлари билан тенг ҳуқуқли ҳамкорлик, Қуролли Кучларимизнинг қудратини ошириш йўлидаги ишлар бевосита Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилди. Президентимизнинг узоқни кўзлаган доно сиёсати, матонати, жасорати билан Ўзбекистон тинчлик ва осойишталик барқарор, турли миллат ва диний конфессиялар вакиллари ўзаро ҳамжиҳат, аҳил ва тотувликда истиқомат қилаётган мамлакатга айланди.
Мамлакатимизнинг барча таълим масканларида бўлгани каби академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўтган «Хотира дарслари»да ҳам Биринчи Президентимизнинг жонажон Ватанимиз буюк келажаги, тинчлиги ва осойишталиги, халқимиз фаровонлиги йўлидаги фидокорона меҳнатлари ҳақида ҳикоя қилинди.
Машғулотлар жараёнида келтирилган факт ва рақамлар Ўзбекистонда истиқлол йиллари эришилган улкан ютуқлар ҳақида ҳикоя қилади. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, уч босқичли спорт мусобақалари тизими ташкил этилди. Жамғарма маблағлари ҳисобидан жойларда 300 га яқин болалар мусиқа ва спорт мактаби, 1 минг 900 дан зиёд спорт иншооти бунёд этилди. Сўнгги 10 йилда болалар ва ўсмирларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиш даражаси 30 фоиздан 57 фоизга, қизлар ўртасида 24 фоиздан 47 фоизга етди.
12 йилдан бери мамлакатимизда ялпи ички маҳсулот ўсиши кўрсаткичи саккиз фоиздан зиёд бўлиб келмоқда.
«Хотира дарслари» шаҳарлар ва туманлардаги барча таълим муассасаларида бўлиб ўтди. Юртга фидойилик, ватанпарварлик, одамийлик, ибрат сабоқларига айланган ушбу дарсларда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг порлоқ хотираси барча ўғил-қизларнинг ёдида мангу сақланиб қолиши, улар Ватанимизни, мустақиллигимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаши, тинч ва осойишта кунларнинг қадрига етиши, юртимиздаги ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаши – бу барча юртдошларимиз каби ёшларнинг ҳам бурчи экани алоҳида таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 1
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.