Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Оналари иззат, қизлари қадр топган юрт

Оналари иззат, қизлари қадр топган юрт

Қушлар чуғури, аҳён-аҳёнда булбуллар хониши қулоққа чалиниб, баҳорнинг ўзига хос, дам майин, дам аччиққина шабадаси ела бошлаган бир пайтда баҳор кириб келганини ҳис қиламиз.


Шу онларда юртимизда халқаро хотин-қизлар байрамига тайёргарлик кґрила бошлайди. Вилоятимизда ҳам ҳар йили бу байрамга ўзгача тадорикланади. Жорий йилда байрам азалий қадриятларимизга уйғунлашган ҳолда бошланди. Маҳаллаларда ёши улуғ онахонлар ҳолидан хабар олинди, меҳрга муҳтож опа-сингиллар байрам билан қутланди. Таълим муассасаларида ґқувчилар томонидан «Онам дерман», «Устозим онам» мавзуларида иншолар битилди, уч авлод учрашувлари ташкил этилди. Маҳаллаларда хотин-қизлар учун Самарқанддаги қадамжоларга саёҳатлар уюштирилди.

Вилоятнинг асосий тантаналарида турли соҳаларда меҳнат қилаётган, давлат мукофотларига сазовор бґлган аёллар, жамоат ишларида фаол қизлар, нуроний ва кўпни кўрган онахонлар иштирок этди. Иштирокчилар даставвал вилоят мусиқали драма театрида Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбек миллий академик театри актёри Ёдгор Саъдиев томонидан саҳналаштирган «Иймон» спектаклини томоша қилдилар. Эл ардоғидаги санъаткорлар Э.Комилов, Ф.Маъсудов, Ё.Саъдиев ва бошқалар вилоят хотин-қизларини байрам билан муборакбод этди.

Бир пиёла чой устида кечган тантанали анжуманда вилоят ҳокими Ҳ.Оқбўтаев сўзга чиқиб, жамиятда хотин-қизларнинг тутган ўрни, бугунги кунда улар эришаётган ютуқларнинг аҳамияти, оила хотиржамлиги йґлида аёл, фарзандлар камолида онанинг роли нечоғлик аҳамиятли эканига тўхталиб ўтди. Таъкидландики, бугун вилоятимизда 1 миллион 800 мингга яқин хотин-қизлар истиқомат қилади. Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларида 147 нафар аёл фаол иш олиб бормоқдалар. Таълим ва тиббиёт соҳаларида ишловчиларнинг 78 фоиздан ортиғини аёллар ташкил қилмоқда.Хотин-қизлар орасида 12 нафар фан доктори, 200 нафарга яқин нафар фан номзодлари меҳнат қилмоқда.

– Мамлакатимизда хотин-қизларга алоҳида ғамхўрлик кўрсатилиб, уларнинг оғирини енгил қилиш, фаровон яшашлари учун шароит яратишга катта эътибор қаратилмоқда, – дейди Иштихон туманидаги «Эргашхон паррандалари» кўп тармоқли фермер хўжалиги раҳбари Сайёра Музаффарова. – Чунки хотин-қизлар қадр топган юртнинг бугуни ва эртаси фаровон бўлади. Аёл меҳнати билан жамият тўлақонли ривожланади, тараққий этади. Бугун аёллар тадбиркор, ҳар ишда етакчи. Биз ҳам йигирма йил олдин пахта ва ғалла етиштириб иш бошлаган бўлсак, ҳозирда коллеж битирувчиларини жалб қилиб, фермер хўжалигимизда қуёнчилик фермасини очдик. Яқин орада банк кредити эвазига асаларичиликни йўлга қўймоқчимиз. Кейинчалик бу тармоқлар алоҳида ажралиб чиқиб, тадбиркорга айланган коллеж битирувчиларининг ўзлариники бўлади.

Тадбирда бир гуруҳ фаол хотин-қизларга вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. Аёл, онани мадҳ этувчи куй-қґшиқлар кечага ўзгача файз киритди.

Гулруҳ МЎМИНОВА.



Киритилган вақти: 06/03/2017 15:44.   Кўрилганлиги: 375
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/xotinqizlarbayrami

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11

Яндекс.Метрика

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.

 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг