
Кейинги йилларда хотин-қизлар қўмитаси томонидан оилаларнинг аҳволини ўрганиш, улардаги ижтимоий муҳит ҳамда унинг сабаблари таҳлил этилмоқда ҳамда ушбу хонадонларга ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.
Вилоят хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ижтимоий ҳимояга муҳтож 600 нафар хотин-қизлар учун мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги олдидан Самарқанд шаҳридаги тарихий масканларга саёҳат уюштирилди, вилоят мусиқали драма театрида спектакль намойиш этилди.
Вилоят мусиқали драма театрида «Аёлларни асранг, эркаклар!» номли спектакль намойишига ҳам бирор бир йиғинларга жалб этилмаган хотин-қизлар таклиф этилди.
- Рўзғор ташвишлари, фарзандларни улғайтириш билан бўлиб, бирор марта театрга келиш хаёлимизга ҳам келмаган экан, - дейди Паст Дарғом туманидан келган Ю.Шодмонова. – Маданий ҳордиқ олдик, байрамга ажойиб туҳфа бўлди.
Томоша сўнгида хотин-қизлар ушбу спектаклни эркаклар ҳам томоша қилиши шарт, деган хулосага келишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.