Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Хотин-қизлар ўртасида “Нафосат-2019” вилоят спорт фестивали ўтказилди

Хотин-қизлар ўртасида “Нафосат-2019” вилоят спорт фестивали ўтказилди

Самарқанд шаҳридаги спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан хотин-қизлар ўртасида “Нафосат-2019” вилоят спорт фестивали ўтказилди.

Тадбир Самарқанд вилоят хотин-қизлар қўмитаси, жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, болалар спортини ривожлантириш жамғармаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди. 

Унда 16 ёшдан юқори бўлган 500 нафардан ортиқ иштирокчилар спортнинг волейбол, баскетбол, стол тенниси, гандбол, бадминтон ҳамда велоспорт турлари бўйича жамоавий, жуфтлик ва яккалик баҳсларида беллашди.

Фестиваль якунига кўра, волейбол бўйича Самарқанд шаҳри жамоаси биринчи ўринни эгаллаган бўлса, спортнинг баскетбол тури бўйича пахтачиликларга тенг келадигани топилмади. Стол тенниси бўйича Самарқанд шаҳридан Мунира Бобоева барча рақибларидан устун келди. Гандболдан Паст Дарғом тумани жамоаси биринчиликни қўлга киритган бўлса, бадминтон бўйича жомбойлик Гулҳаё Тожинуровага тенг келадиган топилмади.

Беллашувларнинг велоспорт тури бўйича 25 ёшгача спортчилар орасидан пайариқлик Чарос Сабиева маррани биринчи бўлиб босиб ўтди. 26-35 ёшлилар ўртасида булунғурлик Бибиойша Мамаюсупова эпчиллигини намойиш этди. 35 ёшдан катта иштирокчилар беллашувида Пайариқ туманидан келган Марғуба Нурманова белгиланган масофага биринчилардан бўлиб етиб келди.

Тадбир сўнггида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг эсдалик ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.


Киритилган вақти: 02/03/2019 16:42.   Кўрилганлиги: 1008
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/press/news/xotin-qizlar-ortasida-nafosat-2019-viloyat-sport-festivali-otkazildi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.